...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Ашраф Ғани билан учрашди


14:55, 29.11.2018 Олам
 1 091

Учрашувда томонларни қизиқтирган масалалар кўриб чиқилди.

Кеча, 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Женева шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашди.
 
Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни кенгайтиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Бугунги кунда икки давлат Президентларининг раҳбарлиги остида ва шахсан иштироки натижасида кўп қиррали ва ўсувчан аҳамият касб этиб бораётган Ўзбекистон – Афғонистон мулоқотининг изчил ривожланаётгани эътироф этилди.
 
Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистоннинг Афғонистондаги тинчлик ва ҳамжиҳатликка кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ҳамда мамлакатдаги йирик инфраструктура ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишдаги қўллаб-қувватлаш ва иштирок учун миннатдорчилик изҳор этди.
 
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
 
Маълумот учун, Абдулазиз Комилов Женевада Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этди. конференцияда Ўзбекистоннинг Афғонистонда амалга оширишни режалаштираётган лойиҳалари ҳақида маълумот берди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Абдулазиз Комилов Ўзбекистон-Афғонистон Женева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!