...
МЕНЮ
ONLINE TV

9 июль об-ҳаво маълумоти: фақатгина Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво ҳарорати пасаяди


20:05, 08.07.2017 Бу қизиқ
 5 632

Қолган вилоятларда эса ҳарорат 40 даражадан юқори бўлишда давом этади.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 9 июль куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи +42... +43, кечаси эса +25... +27 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳарорат +38... +43, кечаси эса +22... +27 бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи +38... +43, кечаси эса +22... +27 бўлиши айтилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради.  Ҳарорат кундузи +32... +37, кечаси +22... +27 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +40... +45, кечаси +25... +30 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +40... +45, кечаси +25... +30 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
Сумбула

Теглар:Об-ҳаво Гидрометеорология хизмати маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!