...
МЕНЮ
ONLINE TV

6 октябрь куни бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?


20:17, 05.10.2017 Бу қизиқ
 4 810

Ҳарорат кундузи 10–15 даража, кечаси 0–2 даража илиқ, ҳатто айрим ҳудудларда -3 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Эртага, яъни 6 октябрь куни Ўзбекистонда кутлаётган об-ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудлари қатори пойтахт — Тошкент шаҳрида ҳам вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. 
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи 13–15 даража илиқ бўлади. Кечаси эса ҳарорат 5–7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса эртага ёғингарчилик кузатилмайди. Бироқ ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи 10–15 даража, кечаси 0–2 даража илиқ, ҳатто айрим ҳудудларда -3 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам 6 октябрь куни ҳаво булутли бўлади. Ҳарорат кундузи 10–15 даража, кечаси 3–8 даража илиқ бўлади.
 
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида эртага ҳаво булутли бўлади, айрим ҳудудларда қисқа мудатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 10–15 даража, кечаси 5–10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Сурхондарё вилоятида эртага нисбатан юқори ҳарорат қайд этилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 12–17  даражагача илиқ бўлади. Кечаси эса 7–12 даража илиқ бўлади.
 
Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли эртага ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи 10–15 даража, кечаси 3–8 даража илиқ бўлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!