...
МЕНЮ
ONLINE TV

6 ноябрь куни бизни қандай об-ҳаво кутиб турибди?


17:50, 05.11.2018 Бу қизиқ
 5 692

Эртага об-ҳавода юз берадиган ўзгаришлар билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 6 ноябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+4, кундузи +13...+15 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, туман тушади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +8...+13 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.


 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +13...+18 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 ва кундузи +8...+13, даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -7...-2 ва кундузи +4...+9 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!