...
МЕНЮ
ONLINE TV

500 килограмлик эркак 6 йил ичида илк бор ётоғидан қўзғалди


16:22, 18.11.2016 Олам
 6 066

Унинг даволаниши учун бир неча ой керак бўлади.

Кеча 17 ноябрь куни вазни салкам 500 килограмм бўлган мексикалик Хуан Педро Франко Салас 6 йилдан бери  илк бор ўз кроватини такр этди.
 
Гап шундаки, у даволаниш ва озиш учун мамлакатдаги шифохоналардан бирида жой бўшашини узоқ муддат кутди. Ниҳоят, Мексикадаги Агуаскальентес шаҳридаги шифокохоналардан бирида унга жой топилди. Албатта, Саласни шифохонага етказиш учун махсус техника воситаси керак бўлди.
 
Эндиликда 32 ёшлик йигитча шифохонада бир неча ой давомида қолиши керак бўлади. Тиббиёт ходимлари уни айнан нима сабаб семириб кетаётганини аниқлашлари ва даволашлари учун вақт зарур эканини айтишмоқда.
 
Маълумот учун, 2015 йили Мексикада дунёдаги энг семиз киши сифатида рўйхатга олинган, вазни 444 килограмм бўлган фуқаро вафот этганди.
Умида Якубова

Теглар:Мексика Семизлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!