...
МЕНЮ
ONLINE TV

5 август куни учун об-ҳаво маълумоти


18:08, 04.08.2017 Бу қизиқ
 3 677

Ҳудудларда ҳаво булутли бўлиш эҳтимоли ҳам мавжуд.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, эртага Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати ўзгариб  туради. Ҳудудларда ҳаво булутли бўлиш эҳтимоли ҳам мавжуд.
 
5 август кунининг об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Тошкентда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +33... +35, кечаси эса +20... +22 даража бўлади. Шамол сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда кундузи ҳарорат +30... +35 даража, кечаси эса +18... +23 даражада бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 5-10 метр сонияни ташкил этади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +31... +36, кечаси эса +20... +25 даража бўлиб, шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ҳарорат кундузи +31... +36, кечаси +20... +25 даражани ташкил этади. Шамол сониясига 3-8 метр тезликда эсиши кутилмоқда.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +31... +36, кечаси +20... +25 даража ташкил этиб, шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиши мумкин.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +33... +38 даража, кечаси эса +20.. +25даражага тушиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиши мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Об-ҳаво Гидрометеорология хизмати маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!