...
МЕНЮ
ONLINE TV

27 сентябрь: Тошкентда узоқ кутилган ёмғир ёғиши кутилмоқда


17:17, 26.09.2017 Бу қизиқ
 4 122

Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати пасайиб бормоқда.

Эртага, 27 сентябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Шамол тезлиги секундига 12-17 метргача етади. Вилоятлар бўйлаб ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, эрталаб кучсиз ёмғир ёғиш эҳтимоли мавжуд. Ҳарорат кундузи 23-25 даража, кечаси 10-12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи +15...+20 даража, кечаси +6...+11 даража.
 
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 20-25 даража иссиқ, кечаси 10-15 даража илиқ бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи 30 даражагача кўтарилади. Кечаси эса ҳарорат 10-15 даража илиқ бўлади.
 
Фарғона водийсида ҳам ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи 20-25 даража иссиқ, кечаси 7-12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!