...
МЕНЮ
ONLINE TV

24 ёшли америкалик қиз руҳиятида 8 киши билан яшайди


18:21, 07.10.2016 Бу қизиқ
 6 997

Виктория Вега бир вақтнинг ўзида динозаврларни севувчи 5 ёшли қизалоққа, кўнгилхушликни яхши кўрувчи 16 ёшли қизга, ёлғизликни ёқтирмайдиган аёлга айланиши мумкин.

Калифорнияда яшовчи 24 ёшли Виктория Вега айни вақтда қизиқ ҳолатда ҳаёт кечирмоқда. Гап шундаки, бу қиз ўзлигини топа олмай ичидаги 8 кишининг руҳияти билан бирга яшайди.
 
Маълумотларга кўра, Виктория Веганинг ёшлиги оғир ўтган. Унинг ота-онаси ичкиликка берилган, гиёҳванд модда истеъмол қилувчи ва қисқа қилиб айтганда, бетартиб ҳаёт тарзини олиб борувчи кишилар бўлишган. Викториянинг айтишича, илк марта 4-5 ёшларида унинг тасаввурида Элли исмли дугонаси пайдо бўлган. Вақт ўтиши билан Викториянинг тасаввуридаги шахслар кўпайишни бошлаган. Унинг айтишича, улар ҳаёти давомида учраган турли муаммоларни ҳал этишда ҳам ёрдам беришган.
 
Ўтган йилда шифокорлар Викторияга “ижтимоий ҳолатнинг бузилиши” ташҳисини қўйишганди. Вақти-вақти билан қиз руҳий жиҳатдан 8 ҳил кишига айланади, унинг хатти-ҳаракатлари ва ўзини тутиши орқали қайси қаҳрамон эканлигини аниқлаш мумкин.
 
Айни вақтда қизнинг ичида Сенка исмли 5 ёшли динозаврларни севувчи қизалоқ, Элли исмли гўзал қиз, кўнгилхушликни севувчи 16 ёшли Ди, Рога, Голди исмли қиз, шунингдек, Ситизен, Люси Лавлейс, Селия исмли қаҳрамонлар яшайди.
 
Виктория ноодатий руҳий ҳолатда бўлишига қарамасдан кун давомида ёрдамчи сифатида меҳнат қилади. Айни вақтда у муолажа жараёнида, шунингдек, доим оптимистик руҳни сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Унинг айтишича, у ўзидаги барча қаҳрамонларни жуда яхши кўради.
 
Шуниси ҳам маълумки, Виктория бир қаҳрамондан бошқа уйдирма қаҳрамонга айланиш вақтида оғир стресс ҳолатига тушади. Бу ҳолатни у қуйидагича изоҳлади:
 
“Тасаввур қилинг иш жойида ўтирган ҳолатимда бирданига 5 ёшли қизга айланиб қоламан. 5 ёшли қизалоқни эса ҳеч ким бошқара олмайди. Бу қўрқинчли ҳолат, сабаби ичимдаги бошқа “Мен” ўзим ҳақимда, менинг кучим, руҳиятим ҳақида жуда кўп маълумотлар беришади. Бошқа тарафдан улар билан ҳеч ҳам зерикмайман. Ўзимни ёлғиз ҳис қилсам, Элли ёнимда бўлади, қўрқувни ҳис қилсам, Голди мени ҳимоя қилади”.
 
Викториянинг бошқа инсонга айланиши баъзан бир неча дақиқани ташкил этса, баъзан бир неча кунгача чўзилиши мумкин. У уйдирма қаҳрамонга айланган вақтида нималар қилганини эслай олмайди.
 
Ҳозир Виктория ўз касаллиги устидан назорат қилишни бошлаган, у эрталаб ичидаги қаҳрамонлар билан “учрашув” ўтказади. Унинг айтишича, улар ҳар куни эрталаб хоҳиш-истаклари ҳақида фикр алмашадилар. Масалан, Голди машина ҳайдашни маъқул кўриши, Сенка эса ишдан сўнг расм чизишни маъқул кўриши мумкин.
 
Шифокорлар бу ҳолат руҳий зўриқиш орқали юзага келганлигини хулоса қилишмоқда. “Бу ҳолат кўпчилик учун ғайриоддий бўлиб, фақат киноларда учрайди, дея ўйлашлари мумкин, аммо бу руҳият бузилишининг оғир аломатидир”, дейилади психиатр шифокорнинг хабарида. 
Дурдона Расулова

Теглар:Руҳият Психология Америка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!