...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ноқулай об-ҳаво сабаб одамлар ҳалок бўлмоқда


11:50, 08.10.2018 Олам
 4 240

Ёмғир кўплаб уйлар ва далаларни вайрон қилди. Аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилмоқда.

Марказий Америкада 5 октябрдан буён давом этаётган кучли ёмғирлар натижасида камида 12 киши ҳалок бўлди, 23 минг киши жабрланди.
 
Ёмғир кўплаб уйлар ва далаларни вайрон қилди. Аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилмоқда.
 
Гондурасда олти киши вафот этди, 7 минг киши эвакуация қилинди.
 
Эль-Сальвадор маҳаллий расмийларининг хабар беришича, девор ҳамда дарахт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 10 нафар фуқаро турли тан жароҳатларини олган.
 
Марказий Америка давлатларида тўлиқ сафарбарлик эълон қилинди. Қутқарув хизмати жабрланганларга ёрдам бермоқда.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Марказий Америка Ёмғир Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!