...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Чили Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида Меморандум имзоланди


17:54, 07.10.2016 Жамият
 2 099

Имзоланган вақтдан бошлаб кучга кирадаган мазкур ҳужжатда ўзаро манфаат касб этадиган икки томонлама ва халқаро масалалар бўйича мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Чилининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Хуан Эдуардо Эгигуренни қабул қилди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
                
Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Чили Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида Меморандум имзоланди.  Имзоланган вақтдан бошлаб кучга кирадаган мазкур ҳужжатда ўзаро манфаат касб этадиган икки томонлама ва халқаро масалалар бўйича мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш кўзда тутилган.
 
Мулоқот давомида турли соҳаларда,  жумладан БМТ ва бошқа кўп томонлама ташкилотлар доирасида Ўзбекистон-Чили муносабатларини янада ривожлантириш учун ўзаро қизиқиш ҳамда етарли салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Теглар:ТИВ Абдулазиз Камилов Хуан Эдуардо Эгигурен Ўзбекистон-Чили Меморандум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар