...
МЕНЮ
ONLINE TV

22 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг


19:53, 21.01.2019 Бу қизиқ
 7 551

Сешанба куни мамлакатнинг шимолий ва тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайиб кетади.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 22 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Марҳамат, танишинг.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -4...-2, кундузи +2...+4 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, туман тушади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -2...-3, кундузи 0...+5 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи 0...+5 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи +3...+8 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи +3...+8 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -8...-3, кундузи -3...+2 даража бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси -12...-7, кундузи -5...0 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёғингарчилик кутилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!