...
МЕНЮ
ONLINE TV

22 февраль учун об-ҳаво маълумоти


01:35, 22.02.2017 Бу қизиқ
 3 309

22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.

Бугун, 22 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи +4, кечаси эса 6 даража совуқ бўлади. Ҳаво очиқ бўлиб, қуёш чиқади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Андижонда кун давомида ҳаво ҳарорати +6, кечаси эса -3 бўлиши кутилмоқда. Фарғона ва Наманган вилоятларида кундузи +7 даража, кечаси 2 даража совуқ бўлади. Фарғона водийсида ҳаво очиқ бўлиб, айрим жойларда эрталаб туман тушади, ёғингарчилик бўлмайди.
 
Сирдарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ҳаво ҳарорати кундузи +6, кечаси -4 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди, шамол ғарбдан секундига 8 метр тезлик билан эсади.
 
Самарқанд ва Бухоро вилоятларида эса ҳаво ҳарорати кундузи +10, кечаси -1 бўлиши кутилмоқда. Кун давомида илиқ ҳаво бўлиб, булут бўлмайди. Жиззах вилоятида ҳаво ҳарорати кундузи +5, кечаси -2 бўлиши мумкин. Ҳаво очиқ бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кундузи +10, кечаси -3 бўлади, қўшни вилоят Навоийда эса +10, кечаси 1 даража совуқ бўлиши мумкин. Эрталаб, айрим жойларда туман тушади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ҳаво ҳарорати кундузи +12, кечаси 1 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!