...
МЕНЮ
ONLINE TV

20 август учун об-ҳаво маълумоти


17:15, 19.08.2017 Бу қизиқ
 3 346

Айрим ҳудудларда ҳарорат 37 даражагача кўтарилади.

Саноқли кунлардан сўнг ёз фасли ўз ўрнини кузга бўшатиб беради. Ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати ўртача 35 даража иссиқни ташкил қилмоқда. 20 август куни ҳам ана шу ҳарорат сақланиб қолиши кутилмоқда.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи +32...+34 даража, кечаси +15...+17 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳамда Фарғона водийсида ҳарорат 30-35 даража иссиқ, кечаси 15-20 даража илиқ бўлади.
 
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳарорат +37 даражагача кўтарилади. Кечаси 15-20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳарорат кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади. Кечаси эса 17-22 даража илиқ бўлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Олим
18:15 19.08.2017

Ассалому алайкум. ... Хабар сарлавҳасини "20 август учун..." тарзида тўғрилаб қўйинглар!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!