...
МЕНЮ
ONLINE TV

2 ноябрда кучли шамол... Ҳарорат ҳам тушиб кетадими?


15:59, 01.11.2017 Бу қизиқ
 7 156

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эрталаб ва кечқурун вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

Аввалроқ, 2–3 ноябрь кунлари Ўзбекистонда шамол тезлиги кескин кўтарилиши ҳақида хабар берган эдик. Бироқ ҳаво ҳарорати-чи? Эртага, 2 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 30–32 даража, кечаси 16–18 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эрталаб ва кечқурун вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи 12–17 даража, кечаси 9–14 даража илиқ бўлади.
 
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 27–32 даража, кечаси 13–18 даража илиқ бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +28...+33 даража, кечаси +13...+18 даража бўлиши кутилмоқда.
 
Фарғона водийсида эртага ҳаво ҳарорати кундузи 23–28 даража, кечаси 10–15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!