...
МЕНЮ
ONLINE TV

19 август об-ҳаво маълумоти билан танишинг


17:52, 18.08.2017 Бу қизиқ
 2 609

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳарорат 20-25 даража илиқ бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди.

19 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Эртага, пойтахт Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи 32-34 даража иссиқ, кечаси 15-17 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Фарғона водийсида ҳарорат кундузи 35 даражагача кўтарилади. Кечаси ҳарорат 15-20 даража илиқ бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кундуз куни 32-37 даража иссиқ бўлади, кечаси 18-23 даража илиқ бўлади.
 
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳам ҳарорат кундузи 37 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 15-20 даража илиқ бўлади.
 
Мамлакатимизнинг жанубий ҳудудлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи +32...+37 даража, кечаси 16-21 даража илиқ бўлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!