...
МЕНЮ
ONLINE TV

16 август куни ҳам кун қиздирадими?


18:08, 15.08.2018 Бу қизиқ
 4 058

Ёз фасли охирлаётганига қарамай кунлар ҳамон иссиқ.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 16 август куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+22, кундузи +35...+37 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиши кутилмоқда. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +23...+28, кундузи +33...+38 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +24...+29, кундузи +34...+39 даражагача кўтарилади. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +31...+36 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сни ташкил этади ва ёмғир ёғиши кутилади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +14...+19, кундузи эса +24...+29 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!