...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Суғдиёна” Игорь Шквиринни бош мураббий сифатида таништирди


17:25, 05.08.2017 Спорт
 2 563

Игорь Шквирин 6 август куни “Суғдиёна”ни “Бунёдкор”га қарши учрашувда майдонга бошлаб чиқади.

Ўзбекистон Олий Лигасининг биринчи давра якунида “Суғдиёна” бош мураббийи Даврон Файзиев ўз аризасига биноан жамоани расман тарк этди. Кейинчалик жамоани иккинчи даврага Даврон Файзиевнинг акаси Диёр Файзиев тайёрлади.
 
Кеча, 4 август куни “Суғдиёна” раҳбарияти 14 йиллик тажрибага эга бўлган Игорь Шквиринни жамоанинг бош мураббийи сифатида таништирди.
 
Маълумот учун, Игорь Шквирин 1963 йил 29 апрелда туғилган. Шквирин мураббий сифатида 2003-2004 йил Россиянинг “Крыля Советов”, “Қизилқум”да икки мавсум, бир мавсум Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ва “Олмалиқ”да 9 йил фаолият кўрсатди. 2016 йил “Олмалиқ” жамоасини тарк этган ПРО лецензиясига эга мутахассис, Бекободнинг “Металлург” жамоасида селекционер мураббий сифатида иш олиб борган.
 
“Суғдиёна” янги бош мураббий қўл остида эртага, 6 август куни “Бунёдкор”га қарши учрашувда майдонга тушади.
 
Маълумот ўрнида, Жиззахнинг “Суғдиёна” жамоаси Олий Лиганинг 15 учрашувида майдонга тушиб, 17 очко жамғарган ҳолда, жадвалда 13-ўринни эгаллаб турибди. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Суғдиёна Игорь Шквирин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!