...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пахтакор”: электрон чипталар савдоси йўлга қўйилди


10:16, 10.08.2017 Спорт
 1 795

“Пахтакор” ва “Kassa.uz” ўртасидаги келишувга кўра, ишқибозлар клубнинг мезбон учрашувларига электрон чипталар харид қилиш имкониятига эга бўлишди.

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби уй учрашувларига чипталарни эндиликда “Kassa.uz” орқали электрон шаклда харид қилиш имконияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Пахтакор” клуби матбуот хизмати хабар берди.
 
“Пахтакор” ва “Kassa.uz” ўртасидаги келишувга кўра, ишқибозлар клубнинг мезбон учрашувларига электрон чипталар харид қилиш имкониятига эга бўлишди.
 
“Kassa.uz” сайтининг спорт тадбирлари бўлимида 12 август куни ўтадиган “Пахтакор” – “Нефтчи” ўйинига чипталарни 11, 13, 31, 32, 33, 34 ва 35-секторлар учун 10 ва 20 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин.
 
Электрон ваучер учрашув куни стадион кассасида чиптага алмаштириб берилади, дейилади хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” бугун, 10 август куни жамоага таклиф этилган австралиялик футболчи Ростин Гриффитс билан расман шартнома имзолайди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Пахтакор чипта Kassa.uz Нефтчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!