...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекнаво” бир неча хонандани лицензиясидан маҳрум этди


20:24, 19.07.2016 Шоу-бизнес
 12 437

“Ўзбекнаво”нинг маълум қилишича, лицензиясидан айрилган хонандалар лицензия битимида келтирилган талаблар ва шартларни бузган.

Бугун, 19 июль куни “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бир неча таниқли хонандаларга берилган лицензия муддатидан аввал тугатилгани ҳақида маълум қилди.
 
“Лицензиатлар Ситора Фармонова, Сарвар Азимов ва Комил Фозилов (Сарвар ва Комил)  томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан   2016 йил 19 июлдан тугатилганлиги билдирамиз”, дейилади “Ўзбекнаво”нинг хабарида.
 
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси санъаткорлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи, уларни қўллаб-қувватловчи, эстрада санъатини ривожлантирувчи ташкилот саналади. Маълумотларга қараганда, бугунгача мазкур ташкилотдан 3 мингдан ортиқ хонанда ва созандалар, бошловчилар лицензия олишга улгурган. Бироқ улар “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан бериладиган лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартларни бузгудек бўлса, ё огоҳлантирилади, ё лицензиясидан маҳрум этилади. “Ўзбекнаво” анъанага кўра, Ситора Фармонова, Сарвар Азимов ва Комил Фозилов (Сарвар ва Комил)нинг лицензияси нима учун муддатидан аввал тугатилаётгани, улар лиценззия битимидаги қайси талаб ва шартларни бузганига аниқлик киритмаган. Қизиқ!

Теглар:Ўзбекнаво Сарвар ва Комил Лицензия Сетора Фармонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

аноним
13:40 20.07.2016

Сарвар, комил деганларини умуман танимиман, умуман олганда унақа ёмғирдан кейин чиқадиган қўзиқоринларни қўшиқларини тингламиман хисоб, лекин актриса қиз киноларда яхши ўйнаган, Лолага келсак унга Ўзбекнавони тиши ўтмайди, чунки Лолани отаси Ўзбекнавони нечта чўнтаги бўлса хамма чўнтагини тўлдириб қўйган, билганини қилаверади, устига чиқиб тахорат ушатсаям "майли сизники табаррук" деб ўтираверишади.


FR
10:19 20.07.2016

аноним gapizga qo'shilaman! Birinchi o'rinda Lolani litzenziyasini olish kerak. Lekin negadir unga hich kim gapirolmidi, ogan taqdirdayan bemalol qoshiq etib konsert berib yuribdi.


Go'zal
22:02 19.07.2016

Yaxshi bo'libdi Sarvar va Komilning litsenziyasi tugatilganligi! Ular qo'shiq aytishdan oldin xatosiz, to'g'ri yozishni o'rganishsa yaxshi bo'lardi! Ijtimoiy tarmoqlarda xato yozishlarini bir necha marta ko'rganman, ayniqsa Sarvar


аноним
21:19 19.07.2016

Лицензияси тўхтатилиши керак бўлган хонандалар қолиб кимларникини тўхтатяпти бу Ўзбекнаво, манимча улар лизенцияни узайтириш учун соққадан Ўзбекнавони чўнтагига солмаган шекиллида



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!