...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекконцерт” хонанда Шаҳло Аҳмедованинг лицензиясини тўхтатди


15:41, 13.11.2018 Шоу-бизнес
 53 989

Хонанданинг видеоклипида миллий маънавиятга ёт бўлган ҳаракатлар тасвирланган.

Хонанда Шаҳло Аҳмедова “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг бир неча бор огоҳдантиришига қарамай “Летние дожди” деб номланган қўшиғига ишланган видеоклип ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилаётгани учун лицензиясидан маҳрум қилинди.
 
Хонанда Шаҳло Аҳмедованинг “Летние дожди” деб номланган видеоклипида миллий маънавиятга ёт бўлган, томошабинларнинг эътиборини жалб этиш учун ўзбек халқи менталитетига зид, шарқона одоб-аҳлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган ҳаракатлардан ҳам тап тортмай, йигит ва қизнинг ишқий кечинмаларини очиқ-ошкора ифода этиб, буни андишасизларча тасвирга олиб кенг оммага намойиш этган.
 
“Шаҳло Аҳмедовага 2017 йил 11 июль куни берилган лицензия бугун, 13 ноябрь кунидан тугатилганлигини маълум қиламиз”, дейилади “Ўзбекконцерт” давлат муассаси хабарида.
 
Маълумот учун, 2018 йилнинг февраль ойидан бошлаб “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошида қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгаши  мана бир неча ойдан бери ўз фаолиятини давом эттириб келяпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шаҳло Аҳмедова лицензия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!