...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қурилиш ташкилотларидан тўланмаган 43 млрд сўм ҚҚС ундирилди


15:55, 13.11.2018 Жамият
 2 979

Қурилиш корхоналари томонидан 164,9 миллиард сўмлик ҚҚС ҳисоботларда кўрсатилмагани аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бюджетдан марказлаштирилган ҳолда ажратилган маблағлар ҳисобига бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўланиши аҳволини ўрганиб, таҳлил қилди.
 
Ўрганиш натижасида 2017 йил ва 2018 йилнинг 6 ойида 414 та қурилиш корхонаси томонидан 164,9 миллиард сўмлик ҚҚС ҳисоботларда кўрсатилмагани аниқланган. Бу шунча маблағ бюджетга тўланмасдан қолганини кўрсатади.
 
Қайд этилаётган даврда 2 минг 609 субъект томонидан танлов савдолари асосида 3 триллион 962 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бунинг учун 613,2 миллиард сўмлик ҚҚС бюджетдан ажратилган.
 
Маблағларни ундириш юзасидан субъектларнинг барчасига ҳисоботини қайта топшириш ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича талабномалар берилган. Натижада, 72,1 миллиард сўм қайта ҳисобот тақдим қилиниб, 43,7 миллиард сўм бюджетга ундирилган. 4,5 миллиард сўмлик талабномаларга жавоб бермаган 11 субъектнинг ҳисоб рақами вақтинча тўхтатилган.
 
ЎзАнинг маълум қилишича, ҳозирда 39 миллиард сўмлик талабномалар кўриб чиқилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бош прокуратура Қўшимча қиймат солиғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар