...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 60 ёшли кишини автобус уриб юборди ва отахон вафот этди


20:01, 19.07.2016 Жамият
 13 069

Воқеага гувоҳлик қилганларнинг кўпчилиги автобус ҳайдовчисининг айби йўқлигини таъкидлаяпти, отахоннинг ўзи ЙТҲ келиб чиқишига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Бугун, 19 июль куни соат чамаси 19:00да Тошкент универмаги атрофида даҳшатли ЙТҲ рўй берди. Ўзбекистон шоҳ кўчаси яқинида жойлашган автобуслар шоҳ бекатига катта тезликда кириб келаётган 22-автобус ёши 60 атрофидаги отахонни уриб юборди. Ўзбекистон шоҳ кўчасидан ҳаракатланиб келаётган автобус шоҳ бекатга бурилади ва пиёдани уриб юборади. Isuzu’нинг зарбидан отахон ерга йиқилди ва воқеа жойининг ўзида жон берди.

Маълумотларга қараганда воқеа жойига зудлик билан ЙПХ ходимлари ва тез ёрдам етиб келган. “Терговчилар келганича йўқ, воқеа содир бўлган жой ўраб ҳам қўйилмади”, дейди “Qalampir.uz” ўқувчиларидан бири.

Отахоннинг шахси ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган. Тез ёрдам ходимлари ерга чойшаб солиб, унинг юзини ерга қаратиб қўйишган.

“Воқеага гувоҳлик қилганларнинг кўпчилиги автобус ҳайдовчисининг айби йўқлигини таъкидлаяпти, отахоннинг ўзи ЙТҲ келиб чиқишига сабаб бўлган бўлиши мумкин”, дейди хабар берган шахс.

Маълумот ўрнида, 22-автобус Тошкент шаҳрида Дўстлик метроси бўйлаб, Тошкент универмагигача ҳаракатланади.

Теглар:Автобус Тошкент Тошкент универмаги Ўзбекистон шоҳ кўчаси ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Фарангиз
00:30 28.10.2016

Сал секинрок юришса буладику кулигида тел минутига караб босишади ужис


Bek
23:04 21.07.2016

O'zi otoyol avtobuslari haydovchilari juda opasno haydaydi... Avtobusda hudda ferrarida yurgandaka manevrlar qilishadi. otoyol haydovchilariga tartib va qoidalarni o'rgatish kerak



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар