...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонлик аёлнинг Анталияда кўзи ёриди, чақалоқ эса нобуд бўлди


18:58, 19.07.2016 Олам
 6 755

Анталияга ҳордий чиқариш учун борган оила кутилмаганда фарзандли бўлди. 750 грамм туғилган чақалоқнинг жони узилди, улар эса боланинг жасадини Анталияга ташлаб кетишди.

Бир неча кун аввал, Анталияда Қозоғистон фуқароси бўлган аёлнинг муддатидан аввал кўзи ёриди. Бу ҳақда “Nur.kz” нашри хабар берди. 6 ойлик чақалоқ 750 грамм вазн билан дунёга келган бўлсада, бир неча кун ўтиб кўра вафот этди. Гап шундаки, Павлодарлик Елена Шевчукова ҳомиладорликнинг олтинчи ойида турмуш ўртоғи билан Туркияга саёҳатга борган. Аёлнинг қонидаги инфекция туфайли она ва боланинг ҳаёти хавф остида қолади ва шифокорлар сунъий равишда аёлни туғдириб олишга мажбур бўлишади. Шу тарзда 23 июнь куни Елена вазни 750 грамм бўлган ўғил фарзандини дунёга келтиради.
 
Айтиш керакки, Туркиядаги туғруқхонада ётишнинг бир куни қозоғистонлик жуфтлик учун 900 АҚШ долларига тушган. Туғруқхона маъмурияти улар тўлашлари лозим бўлган маблағнинг ҳеч бўлмаса бир қисмини, яъни 15-20 000 АҚШ доллари тўлашларини сўраган. Бироқ қозоғистонлик оилада бунча маблағ бўлмагани сабабли, Елена ва унинг турмуш ўртоғи чақалоқни туғруқхонада қолдириб, Қозоғистонга қайтишларига тўғри келган.
 
Бу мудхиш маълумотни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати бошлиғи Ануар Жайнаков ҳам тасдиқлаган.
 
“Ҳа, кеча кечқурун мана шундай аянчли воқеа содир бўлди. Бу ҳақда аввало гўдакнинг қариндошларига хабар қилинган. Бугуноқ Анталиядаги консулларимиз тегишли ташкилот вакиллари ва гўдак туғилган туғруқхона ходимлари билан болани Анталияда кўмиш ишларини ташкиллаштиришади.
 
Гўдакнинг қариндошлари Анталиядан чиқиб кетгунларига қадар, ўлим ҳодисаси юз берса, болани Анталияга кўмишга розилик билдиришган. Бугун мархум болакайнинг отаси билан телефон орқали суҳбатлашдим. Улар моддий етишмовчилик сабабли Анталияга кела олмасликларини, шу сабабдан норасидани Анталияда дафн этишга рози эканларини билдиришди. Мен чақалоқ нима сабаб билан вафот этганини билмайман”, дейди Жайнаков.
 
Одатда муддатидан аввал туғилган чақалоқлар орасидаги ўлим ҳолати улар вазнининг камлиги, ички органларининг етилмагани туфайли содир бўлади. 
Умида Якубова

Теглар:Қозоғистон Ҳомиладорлик Туркия Анталия Туғруқхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!