...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Наврўз” байрами ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритилди


11:29, 01.12.2016 Олам
 2 626

Эфиопияда 28 ноябрь куни очилган номоддий маданий меросни асраш Қўмитасининг сессияси ўз ишини 2 декабрь куни якунлайди.

Шу кунларда Эфиопияда номоддий маданий меросни асраш бўйича ҳукуматлараро Қўмитанинг XI сессияси ўз ишини олиб бормоқда. Унда Конвенцияга аъзо 24 та мамлакат вакиллари иштирок этишмоқда.
 
Қўмита ташкил этилган 2006 йилдан буён тўртинчи марта Африкада йиғилиш ўтказяпти. 30 ноябрь куни қўмита дастурига киритилган номоддий маданий мерослар рўйхатига янги номлар киритилди. Улар орасида мамлакатимизда кенг нишонланадиган “Наврўз” байрами ҳам борлиги кишига ғурур бағишлайди.
 
“Наврўз” айёмини нишонлаш анъаналари, Кубанинг рубма рақси ва Бельгияда пиво тайёрлаш маданияти ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос репрезентатив рўйхатига киритилди. Бу ҳақда БМТнинг янгиликлар маркази хабар бермоқда.
 
“Наврўз” байрамини рўйхатга киритилиш таклифи Ўзбекистон, Озарбайжон, Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиядан иборат давлатлар гуруҳи томонидан билдирилди.
 
Номоддий маданий мерос рўйхатига узоқ йиллар давомида сақланиб келинаётган қадриятлар, анъаналар, ижтимоий маросимлар, диний одатлар ва кулолчилик санъати техникаси каби соҳалар киритилади.
 
Репрезентатив рўйхат кенг жамоатчиликни номоддий маданий меросга эътибор қаратиш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Бугунги кунда бундай рўйхат сони 340 тага етган.
 
ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросни асраб-авайлаш Қўмитасининг йиғилиши 2 декабрга қадар давом этади. 
Дурдона Расулова

Теглар:ЮНЕСКО БМТ Наврўз Номоддий маданий мерос 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!