...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўзбек-қозоқ савдо уйи очилди


11:18, 01.12.2016 Олам
 2 387

“Марказий Осиё савдо уйи” Қозоғистондаги энг йирик логистика марказидан жой олди.

"Узагроэкспорт" акциядорлик  жамияти қозоғистонлик ҳамкорлар билан Остона шаҳрида "Марказий Осиё савдо уйи"ни ташкил этди. Бу ҳақда акциядорлик жамиятнинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Савдо уйи Қозоғистоннинг энг йирик транспорт-логистика марказида жойлашган. Савдо уйи замонавий технологиялар билан жиҳозланган "A" турдаги омборхона комплексларини тақдим этади.
 
Маълумотларга кўра, савдо уйи улгуржи ва чакана савдо фаолиятида хизмат кўрсатиш, етказиб беришни ташкил қилиш, божхона хизматлари, истеъмол товарларини сотиш ва қайта ишлаш, маркетинг сиёсатини олиб бориш, йирик савдо тармоқлари билан шартнома имзолаш билан шуғулланади.
Дурдона Расулова

Теглар:Ўзбекистон Қозоғистон Савдо уйи Иқтисод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!