...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Лестер” футбол клуби ҳақидаги фильмга икки машҳур сценарист таклиф қилинди


17:22, 28.07.2016 Олам
 2 095

Жорий йилги мавсумда “Лестер” ўз тарихида биринчи марта Англия чемпиони бўлди.

“Оскар” мукофотига сазовор бўлган “Жангчи” фильмининг сценаристлари Пол Тэмеси ва Эрик Жонсон Англия чемпиони “Лестер” футбол клуби ҳақидаги фильм устида ишлайдилар.
 
Жорий йилги мавсумда “Лестер” ўз тарихида биринчи марта Англия чемпиони бўлди. Мазкур клуб 2014/15 йилги мавсумда чемпионатни 14 ўринда якунлаган эди. Бунгача “Лестер” энг юқори натижани 1928/29 йилги мавсумда биринчи дивизионда иккинчи ўринни олиб қайд этган.
 
Фильмда асосий эътибор жамоанинг энг яхши тўпурари Жейми Вардига қаратилади. У Англия чемпионатида 11 ўйинда кетма-кет гол уриб рекорд ўрнатди. Варди “тулкилар” сафига 2012 йилда “Флитвуд Таун” клубидан келиб қўшилган. Унгача эса футболчи қуйи дивизионларда ўйнаган ва бир вақтда углерод толаси заводида ишлаган. 
 
“Мендан қайси тарих ҳақида ҳикоя қилиш ёқиб қолгани ҳақида сўрашганларида, ҳеч иккиланмасдан Жейми Варди ва “Лестер”нинг Англия чемпионати чўққисига парвози, дея жавоб бердим. Бунда биз кинода ёқтирадиган ҳамма нарса бор”, дейди Тэмеси.
 
“Бу спорт тўғрисидаги фильмдан кўра ортиқ нарса бўлади. Бу ҳикоя орзулар қандай ушалиши ва инсон руҳиятининг кучи ҳақида”, дея қўшимча қилди Жонсон.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Лестер Пол Тэмеси Эрик Жонсон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!