...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Евро – 2016” ўйинларини актёр Алишер Узоқов ва футболчи Азамат Абдураимов шарҳлайди


13:21, 10.06.2016 Спорт
 5 464

Телеканал “Евро – 2016”дан ўрин олган 51 ўйиннинг 45 тасини тўғридан-тўғри эфирга узатади.

Бугун, 10 июнь куни Францияда футбол бўйича Европа чемпионати бошланади. “Евро – 2016” ўйинларини Ўзбекистонда  “UzReport TV” телеканали тўғридан-тўғри тақдим этиши режалаштирилмоқда.
 
Маълумотларга қараганда, 51 учрашувдан 45 таси тўғридан-тўғри эфирда тақдим этилса, 3-турнинг параллел равишда ўтадиган 6 та ўйини ёзиб олинган ҳолда эфирга узатилади. Бу ҳақда телеканал маъмурияти маълум қилган.
 
Ўзбек телевидениесида биринчи марта “UzReport TV” телеканали орқали “Евро – 2016” ўйинлари ҳам рус, ҳам ўзбек тилларида шаҳрланади.  Томошабинлар телевизорга ўрнатилган тюнер орқали ўзларига керакли тилни танлаш имконияти эгалар.
 
“Евро – 2016” футбол баҳсларини ўзбек тилида Даврон Файзиев, Санжар Ризаев, Ёқубжон Бобожонов ва актёр Алишер Узоқов шарҳлайди.
 
Рус тилида эса Отабек Жўраев, Жасурбек Ғайбуллаев, Азиз Ғуломов ва яқиндагина 50 ёшни қаршилаган футболчи Азамат Абдураимов шарҳлаб боради. Қолаверса, Россиянинг “MATCH TV” телеканали таниқли шарҳловчиси Александр Елагин Ўзбекистонга ташриф буюриб, “Евро – 2016” ўйинларини pley-off босқичидан то финалга қадар шарҳлаб бориши кўзда тутилган.

Теглар:UzReport TV Европа чемпионати Евро – 2016 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

123
22:17 10.06.2016

Алишер Узоковдан бошка одам колмадими футболни шархлагани


mr.O
21:04 10.06.2016

эххе фудболам кинога охшаб комедия боларкандеее



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!