...
МЕНЮ
ONLINE TV

Колумбиялик жарроҳлар яраланган аскарнинг бошидан гранатани чиқариб олишди


12:29, 10.06.2016 Олам
 2 700

Бу Колумбия тиббиёти оламидаги мисли кўрилмаган жарроҳлик амалиёти саналади.

Кеча, 9 июнь куни Колумбия тиббиёт тарихида ғаройиб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Боготадаги шифохоналарнинг бирига гранатометда яраланган аскар келтирилди. Гап шундаки, ўқ-граната аскарнинг бошни ёриб кирган, аммо портламаган. Жарроҳлар эса операция вақтида гранатанинг исталган дақиқада портлаб кетиши мумкинлигинидан хавфсираб туришган. Шу сабабли жарроҳлик амалиёти вақтида портлаш хавфини бартараф этишга ёрдам берувчи сапёрлар ҳам иштирок этган.
 
Маълумотларга кўра, операция муваффақиятли кечган ва айни вақтда аскарнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Умида Якубова

Теглар:Граната Колумбия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!