...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кокаин ишлаб чиқариш рекорд даражага етди


12:05, 20.09.2018 Олам
 2 857

Колумбияда 2017 йилда 1 400 тонна кокаин ишлаб чиқарилган.

Статистик маьлумотларга кўра, Колумбияда кокаин ишлаб чиқариш 2017 йилда рекорд даражага чиқиб, 1 400 тоннани ташкил этган. Бу 2016 йилга нисбатан 17 фоиз кўп демакдир.
 
БМТ агар ҳолат шундай давом этса, охир-оқибат Колумбияда яна фуқаролар уруши бошланиш эҳтимоли борлигидан огоҳлантирди.
 
Маьлумот учун, ўн йиллардан буён давом этаётган Колумбия фуқаролар уруши 2016 йилда тугаган эди.
 
Колумбия кокаин ишлаб чиқариш бўйича дунёда биринчи ўринда туради. АҚШ эса, унинг асосий бозори бўлиб келмоқда. АҚШ ҳаво ва сув чегараларида наркотикка қарши хавфсизлик чораларини кучайтиришига қарамасдан, асосий мол Мексика чегаралари орқали олиб ўтилмоқда.
 
Ҳисоб-китобларга қараганда, 2017 йилда ишлаб чиқарилган кокаиннинг маҳаллий бозордаги қиймати 2.7 млрд долларни ташкил қилади. Жаҳон бозорида эса, нархлар бир неча баробар қиммат. 
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Колумбия АҚШ Кокаин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!