...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Қуръа ташлаш маросимини қайси телеканал орқали кўрасиз?


15:51, 01.12.2017 Спорт
 3 592

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун, 1 декабрь куни Москва шаҳрида 2018 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
 
Москвадаги Кремль саройида ўтадиган тадбир Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
 
Кеча, 30 ноябрь куни ушбу маросимни Ўзбекистонда “Спорт” телеканали тўғридан-тўғри намойиш этишни режалаштиргани ҳақида хабар бергандик.
 
Тадбирни “Спорт” телеканали орқали кўра олмайдиганлар қуръа ташлаш маросимини “UzReport TV” ҳамда “Futbol TV” телеканаллари орқали томоша қилишлари ҳам мумкин бўлади. Бу ҳақда “UzReport TV” телеканалидаги манба хабар бермоқда.
 
“UzReport TV ва “Futbol TV” телеканаллари мазкур қуръа жараёнини жонли эфирда сизга намойиш этади. Футбол оламидаги энг муҳим воқеани биз билан бирга томоша қилинг! Сиз ушбу тадбир давомида футбол оламидаги таниқли футболчиларни ҳам томоша қилишингиз мумкин”, - дейилади хабарда.
 
Маълумотларга кўра, бугун бўлиб ўтадиган маросимга Пеле, Роналдиньо, Роналдо, Дидье Дрогба, Самуэль Это’О, Кларенс Зеедорф, Али Даи, Лотар Маттеус, Карлос Пуйоль, Фабио Коннаваро, Кафу ва яна бир қанча футбол афсоналари ташриф буюриши кутилмоқда.
 
Мундиалга йўлланма олган 32 та терма жамоа октябрь ойидаги ФИФА рейтингига асосан 4 та саватчага ажратилди.
 
Мезбон жамоа ҳисобланмиш, Россия эса автоматик тарзда биринчи саватчадан жой олган.
 
Саватчалар қуйидагича кўриниш олган:
 
Биринчи саватча: Россия, Германия, Бразилия, Португалия, Аргентина, Бельгия, Польша, Франция.
 
Иккинчи саватча: Испания, Перу, Швейцария, Англия, Колумбия, Мексика, Уругвай, Хорватия.
 
Учинчи саватча: Дания, Исландия, Коста-Рика, Швеция, Тунис, Миср, Сенегал, Эрон.
 
Тўртинчи саватча: Сербия, Нигерия, Австралия, Япония, Марокаш, Панама, Жанубий Корея, Саудия Арабистони.
 
Ҳар бир гуруҳдан бир қитъадан фақат биттадан жамоа жой олади. Фақат Европа қитъаси бундан ташқари ҳисобланади.
 
Битта гуруҳда Европадан кўпи билан 2 та жамоа бир-бирига тўқнаш келиши мумкин.
 
Қуръа ташлаш маросими жараёнини Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси, айни пайтда футбол эксперти ҳисобланмиш Гари Линекер ва бошловчи Мария Команднаялар биргаликда олиб боришади. Таниқли актёр Иван Ургант маросимда бошловчи вазифасини бажаради.
 
ЖЧ–2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июль кунига қадар Россиянинг 11 шаҳри: Москва, Санкт-Петербург, Казань, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Донудаги 12 та стадионда бўлиб ўтади.
 
Шунингдек, маросимда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳам иштирок этиши ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтган эдик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:UzReport TV Futbol TV 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!