...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиянинг Москвага йўл олган самолёти Истанбулда мажбуран қўндирилди


15:47, 01.12.2017 Олам
 4 741

Анталия-Москва йўналишида парвоз қилаётган самолёт техник носозлик туфайли Истанбул аэропортига қўнишга мажбур бўлди.

Turkish airlines авиакомпаниясига тегишли бўлган самолёт Истанбулдаги Мустафо Камол Отатурк номидаги аэропортда носозлик туфайли мажбурий қўнишни амалга оширди.
 
Кеча, 30 ноябрь куни соат 22:00да Туркиядан ҳаво кўтарилиб Қора денгиз узра парвоз қилаётган Boeing 737-800 самолётининг бошқарувчиси самолётда техник носозлик пайдо бўлгани учун Отатурк аэропортига қўниш учун рухсат сўраган.
 
Авиакомпания матбуот вакили Исмоил Валиўғлининг маълумотига кўра, масофадан бошқариш тизимидаги техник носозлик сабабли Анталия – Москва йўналишидаги самолётнинг қўнишига рухсат берилган ва у муваффақиятли қўнишни бажарган.
 
Йўловчилар икки ярим соатни аэропортда ўтказишган ва бошқа самолёт билан манзилларига олиб борилганлар.
 
Туркиядан ҳар куни бир ёки ундан ортиқ рейслар 3 соат 40 дақиқа давомида Анталия-Москва йўналишида парвоз қилади.
Обил Сафаров

Теглар:Авиакомпания Туркия Истанбул Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!