...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барса”дан Луис Энрикенинг кетиши расман тасдиқланди


12:57, 02.03.2017 Спорт
 2 315

“Барселона”нинг устози Луис Энрике лавозимидан кетиши маълум бўлди. 2017 йил июнь ойидан кўк-анор ранглиларни майдонга янги мураббий бошлаб боради.

Жорий мавсум якунига етгач Испаниянинг гранд жамоалардан бири “Барселона”нинг устози Луис Энрике лавозимидан кетиши маълум бўлди. 2017 йил июнь ойидан кўк-анор ранглиларни майдонга янги мураббий бошлаб боради. Бу ҳақда жамоанинг Матбуот хизмати хабар берган.
 
Испаниялик мураббий, Луис Энрике жамоа сафига 2014 йил  келиб қўшилган эди. Аструлеоннинг фикрича, жамоани тарк этиш осон иш эмас, шунга қарамай, у олдиндаги уч ойни муваффақиятли ўтказишга ваъда бермоқда.
 
Маълумот учун, Луис Энрике бу даврда жамоа билан 2 карра Испания чемпиони, 2 карра Испания Кубоги, бир мартадан Европа чемпионлар лигаси, Испания Суперкубоги, УЕФА суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони унвонларини қўлга киритди.
 
Эслатиб ўтамиз, Барселона жамоасида мураббийлик таркибида ўзгариш юз бериши ва эндиликда ким жамоани бошқариши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Барселона Луис Энрике Испания 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!