...
МЕНЮ
ONLINE TV

Молдавия нега Россиядан элчи Брагишни чақиртириб олди?


12:48, 02.03.2017 Олам
 2 249

Молдавия давлати Россиядан нега элчисини чақиртириб олгани ҳақида баёнот бермади. Лекин экспертларда тахминлар мавжуд.

Молдавия ҳукумати 2015 йил 27 ноябрда Молдавиянинг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига Дмитрий Брагиш​ни нега тўсатдан чақириб олгани ҳақида маълумот бермоқчи эмас.
 
Молдавия ТИВ жамоатчилик билан алоқалар бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси Анна Самсон НеwсМакер нашрига шундай деган:
 
“Бу хабар икки томоннинг ўзаро алоқаларига путур етказиб қўйишини хоҳламаймиз”, деб ёзади “Коммерсантъ” нашри.
 
Россия ТИВ бошқарма бошлиғи Григорий Карасин фикрича, бу янгиликни ҳеч ким кутмаган эди ва жавобини фақат расмий Кишиневе билади. Молдавия Стратегик ташаббуслар институти президенти, собиқ элчи Андрей Поповнинг маълумотига кўра, бу мамлакат ичидаги юқори мансабдор шахсларнинг келишмовчилигидан келиб чиққан ҳодисадир. Сўнгги кунларда, президент Игорь Додон​ ва Бош вазир Павел Филип жиддий масалаларда икки-уч марта суҳбатлашган.
 
Одатда давлатлар ўртасида алоқалар совуқлашиб, танг ҳолат юзага келгандагина дипломатик миссия вакиллари ортга қайтади.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Брагиш Павел Филип Молдавия Игорь Додон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!