...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суданда 30 йил ичида илк бор Бош вазир тайинланади


11:31, 02.03.2017 Олам
 2 168

Президент Умар Ҳасан ал-Башир бошқарувининг сўнгги 30 йил давомида биринчи марта мамлакатга Бош вазир тайинлади.

Судан президенти Умар Ҳасан ал-Башир бошқарувининг сўнгги 30 йили давомида биринчи марта мамлакат Бош вазири лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлайди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берган.
 
Бош вазир лавозимини вице-президент Бакри Ҳасан Солиҳ эгаллаши мумкин. Шундай қилиб, у бир вақтда икки йўналишда фаолият юритади. Умар ал-Башир ҳукумат тепасига 1989 йил келган ва бу мансабни бекор қилган.
 
Бир вақтнинг ўзида ҳам ҳукумат, ҳам мамлакат раҳбари лавозимида ишлаб келган ал-Башир 2016 йилнинг январь ойидагина қўшни ҳудудлар билан низоларни бартараф этишга жиддий киришди. У шунда Жанубий Судан билан мамлакат чегаралари очилгани ҳақида хабар берган эди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Судан Бош вазир Умар Ҳасан ал-Башир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!