...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳонгир Ғаниев Испания Қиролига ишонч ёрлиғини топширди


14:59, 17.01.2019 Жамият
 1 848

Тантанали маросимдан сўнг Ўзбекистон-Испания муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинган.

Кеча, 16 январь куни Мадрид шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Жаҳонгир Ғаниевнинг Испания Қироли Филипп VI га ишонч ёрлиқларини топшириш расмий маросими бўлиб ўтди.
 
Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Испания муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинган.
 
Испания Қироли юқори даражадаги ўзаро ишонч, икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги муҳим масалалар бўйича мавқеълар ўхшаш ва яқинлигига юксак баҳо берган.
 
Испания Қироли Остона шаҳрида EXPO-2017 халқаро кўргазмаси доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти билан учрашувини алоҳида қайд этган, ушбу учрашувда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш йўллари белгиланганди.
 
Мулоқот якунида Испания Қироли Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ҳурмат-еҳтиромини изҳор этиб, унга ўзининг самимий тилакларини етказишни сўраган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Испания Элчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар