...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда немис тили ўқитувчилари анжумани ўтказилади


10:30, 07.11.2018 Жамият
 1 412

Немис тили ўқитувчиларининг анжумани бу йил 12-маротаба ташкил этилади.

Жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари бутун Ўзбекистон бўйича мактаб, лицей, коллеж ва ОТМларнинг 200 ортиқ немис тили ўқитувчилари малака ошириш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Тошкент шаҳрида учрашишади.
 
Немис тили ўқитувчиларининг 12-маротаба ўтказиладиган анжумани Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси, Ўзбекистон ОТМларида фаолият юритаётган германиялик
лекторлар (DAAD), Гёте институти, Германия Халқ университетлари ассоциацияси (dvv) ва Германиянинг Хориждаги мактаблар бўйича марказий бошқармаси (ZfA) томонидан ўзаро ҳамкорликда ташкиллаштирилмоқда.
 
Икки кунлик анжуман давомида турли мавзулар бўйича амалий семинарларнинг кенг дастури тақдим этилади. Германиялик, австриялик, швейцариялик ва ўзбекистонлик мутахассислар томонидан олиб бориладиган семинарларда немис тили ўқитиш бўйича кенг қамровли мавзулар ёритилади.


 
Мазкур анжуман немис тили ўқитувчилари ва доцентлари учун ўзаро тажриба алмашиш ва Ўзбекистон немис тили ўқитувчилари уюшмаси вакиллари билан немис тили фанини ривожлантириш масалалари борасида ўзаро фикр алмашиш имкониятини беради.
 
Бу йилги анжуман Тошкент шаҳридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги немис тили чуқурлаштирилган тарзда ўқитиладиган ва Германия Федератив Республикасининг “Мактаблар: келажак ҳамкорлари” ташаббуси доирасида қўллаб-қувватланадиган Шайҳонтоҳур академик лицейининг биносида бўлиб ўтади.

Теглар:Немис тили Германия элчихонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар