...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Арсенал” ва “Манчестер Сити” Англия лига кубогидан четлатилиши мумкин


19:11, 25.10.2017 Спорт
 2 787

Ҳар икки жамоа мураббийлари учрашув вақтида қўпол хатога йўл қўйишган.

Кеча, 24 октябрь куни Англиянинг “Арсенал” ва “Манчестер Сити” клублари мамлакат лига кубогида ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишди.
 
“Арсенал” ўз майдонида чемпионшип иштирокчиси “Норвич”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, “Манчестер Сити” ҳам чемпионшип вакили “Вулверхэмптон Уондерерс” жамоасини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди.
 
Маълум бўлишича ҳар икки жамоа мураббийлари учрашув вақтида қўпол хатога йўл қўйишган. Бу ҳақда “Чемпионат” нашри хабар бермоқда.
 
Яъни Англия лига кубоги регламентига кўра, ўйин қўшимча бўлимларга қадар чўзилса, ҳар бир жамоа 4-футболчини алмаштириш ҳуқуқига эга бўлади.
 
Шунда ҳам тўртинчи футболчини асосий вақтда учта ўзгартириш қилингандан сўнг майдонга тушириш мумкин холос.
 
“Арсенал” ва “Манчестер Сити” бош мураббийлари эса икки футболчини асосий вақтда қолган икки футболчини қўшимча бўлимларда захирадан майдонга туширишган.
 
Ушбу регламентдаги йўл қўйилган хатони биринчи бўлиб “Норвич” клуби сезиб қолди. Шу сабабли эндиликда Англиянинг икки етакчи клублари мусобақадан четлатилишлари мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Арсенал Манчестер Сити Англия Лига Кубоги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 626

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!