...
МЕНЮ
ONLINE TV

Устоздан ўтмаган шогирд шогирд эмас. Лэмпард Моуриньюни енгди


11:39, 26.09.2018 Спорт
 2 528

Фрэнк Лэмпард устози Жозе Моуриньюни енгди.

Кеча, 25 сентябрь куни Англия Лига кубогида 3-босқич ўйинлари бошланди. Бугун эса бу босқичнинг қолган ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу босқич якунлангач, жами 92 клуб билан старт олган мусобақада 16 та жамоа қолади.
 
Аслини олганда, Лига кубогининг 2-босқичидан бошлаб Премьер-лига клублари ҳам иштирок эта бошлаган, аммо “Манчестер Сити”, “Челси”, “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенҳэм”, “Ливерпуль”, “Арсенал” ва “Бернли” еврокубоклардаги иштироки туфайли бу босқичдан озод қилинган эди.
 
Кечаги натижаларнинг энг сенсацияси  “Манчестер Юнайтед” ва “Дерби Каунти” ўртасидаги учрашувда қайд етилди. Ушбу учрашувда Моуриньо шогирдлари Лэмпард бошқараётган жамоага пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, кейинги босқичга чиқиш имкониятидан махрум бўлди.
 
67-дақиқада “Манчестер Юнайтед” клуби дарвозабони Серхио Ромеро “Дерби Каунти” билан ўйин вақтида жарима майдончасидан ташқарида қўл билан ўйнагани учун қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Четлатилган Ромеро ўрнини захирадан Хуан Матани алмаштирган посбон Ли Грант эгаллади.
 
Таъкидлаш жоизки, “МЮ” 59-дақиқага қадар ҳисобда олдинда бораётган эди, аммо “Ливерпуль”дан ижарага олинган Харри Уилсон жарима зарбасини қойилмақом тарзда бажариб, ҳисобни тенглаштирди.
 
“Дерби” сўнгра 85-дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олди. Маруан Феллайнининг қўшиб берилган дақиқаларда урган голи эвазига “Юнайтед”да умид қайта уйғонган эди. Аммо пенальтилар сериясида Фрэнк Лэмпард, жамоаси омадли иштирок этиб, “Олд Траффорд”да сенсацияли ғалабага эришди.
 
Манчестернинг яна бир жамоаси “Манчестер Сити” “Оксфорд Юнайтед” майдонидан йирик ғалаба билан қайтди.
 
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг амалдаги ғолиби “Манчестер Сити” клуби ҳисобланади. “Шаҳарликлар” февраль ойидаги финалда “Арсенал”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга эга бўлишганди.
 
Марҳамат, кечаги натижалар билан танишинг.
 
Англия Лига кубоги
 
3-босқич, 25 сентябрь
 
“Блэкпул” – КПР 2:0 (1:0, 1:0)
 
Голлар: 1:0 – 28 Ньяндюе, 2:0 – 90 Спиринг.
Четлатиш: Казнс (70, КПР).
 
“Вулверҳэмптон” – “Лестер” 0:0, пен. 1:3
 
“Престон” – “Мидлсбро” 2:2 (1:1, 1:1, 0:0, 0:0), пен. 3:4
 
Голлар: 1:0 – 27 Робинсон, 1:1 – 34 Флетчер, 2:1 – 66 Баркхузен, 2:2 – 69 Тавернье.
 
“Борнмут” – “Блэкберн” 3:2 (1:0, 2:2)
 
Голлар: 1:0 – 14 Станислас, 2:0 – 58, пенальти Айб, 2:1 – 63 Конуэй, 2:2 – 72, пенальти Армстронг, 3:2 – 90 Уилсон.
Четлатиш: Уильямс (90, Блэкберн).
 
“Миллуолл” – “Фулҳэм” 1:3 (0:1, 1:2)
 
Голлар: 0:1 – 7 Брайен, 0:2 – 52 Де Ла Торре, 1:2 – 61 Эллиотт, 1:3 – 68 Кристи.
 
“Оксфорд Юнайтед” – “Манчестер Сити” 0:3 (0:1, 0:2)
 
Голлар: 0:1 – 36 Габриэл Жезус, 0:2 – 78 Марез, 0:3 – 90 Фоден.
 
Манчестер Сити – Мурич, Отаменди, Стоунз, Компани, Данило, Фоден, Зинченко, Марез (Бернабе, 85), Сильва (Гюндоган, 63), Браим Диас (Стерлинг, 55), Габриэл Жезус.
 
“Уиком” – “Норвич” 3:4 (1:3, 2:1)
 
Голлар: 0:1 – 12 Роудс, 0:2 – 14 Роудс, 1:2 – 17 Коуэн-Холл, 1:3 – 41 Трибулл, 1:4 – 51 Роудс, 2:4 – 61, пенальти Сондерс, 3:4 – 75 Маккарти.
 
“Бертон” – “Бернли” 2:1 (0:1, 2:0)
 
Голлар: 0:1 – 40 Лонг, 1:1 – 62 Бойс, 2:1 – 83 Аллен.
 
“Манчестер Юнайтед” – “Дерби Каунти” 2:2 (1:0, 1:2, 0:0, 0:0), пен. 7:8
 
Голлар: 1:0 – 3 Мата, 1:1 – 59 Уилсон, 1:2 – 85 Мэрриотт, 2:2 – 90 Феллайни.
 
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Байи, Янг, Диогу Далот, Джонс, Эррера (Феллайни, 63), Матич, Лингард (Фред, 63), Мата (Грант, 70), Марсьяль, Лукаку.
Четлатиш: Ромеро (67, МЮ).
 
“Вест Бромвич” – “Кристал Пэлас” 0:3 (0:1, 0:2)
 
Голлар: 0:1 – 6 Таунсенд, 0:2 – 76 ван Анхолт, 0:3 – 81 Таунсенд.
 
Бугун, 26 сентябрь куни эса қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади:
 
23:45. “Ноттингем Форест” – “Сток Сити”
23:45. “Ливерпуль” – “Челси”
23:45. “Вест Ҳэм” – “Мэкклсфилд”
23:45. “Арсенал” – “Брентфорд”
23:59. “Тоттенҳэм” – “Уотфорд”
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Фрэнк Лэмпард Жозе Моуринью Манчестер Юнайтед Дерби Каунти Манчестер Сити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!