...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ал-Қоида” Европада теракт уюштиришни режалаштирмоқда


11:12, 07.10.2016 Олам
 2 934

Жангарилар Суриядаги ИШИД учун ўч олиш мақсадида Бирлашган Қиролликка бир қатор ҳужумлар ташкил қилишни режалаштирмоқда.

“Ал-Қоида” террористик гуруҳи Европа, жумладан, Британияда теракт уюштириш режаси борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “Российская Газета”нинг расмий сайтида маълумот берилган.
 
Жангарилар Суриядаги ИШИД учун ўч олиш мақсадида Бирлашган Қиролликка бир қатор ҳужумлар ташкил қилишни режалаштирмоқда.
 
“Ал-Қоида” секинлик билан кучини қайта тиклаяпти. Террористлар Европага “ўлим зарбаси”ни бериш учун пайт пойламоқда. Бошқа давлатлар ҳам экстремистларнинг қурбони бўлиши мумкин. Буюк британия расмийлари буни тан олишмоқда, дейилади “Российская Газета”да.
 
Британия Мудофаа вазири Майкл Феллоннинг айтишича “Ал-Қоида” ўзини бутун Европа ва Буюук Британия учун “ҳақиқий таҳдид”, деб ўйлаяпти. Британия хавфсизлик хизмати бу террористик таҳдидни тўлиқ ҳис қилиб турибди.
 
“Ал-Қоида”нинг олдинги раҳбари Усама бен Ладеннинг ўғли Хамза бен Ладен ушбу ҳаракатда ўз таъсирини кучайтирмоқда.
 
Аввалроқ, АҚШ давлат департаменти ИШИД, “Ал-қоида” ва бошқа террористик гуруҳларининг Европага ҳужум қилиш тўғрисида келишувлар амалга ошираётгани ҳақида ишончли маълумотга эга эканини айтган эди.
 
Бу келишувлар жангариларнинг Сурия ва Ироқдаги қайноқ нуқталаридан кетиши билан боғлиқ.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:ИШИД Ал-Қоида Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!