Олмаотада “Яширин” тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилди.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида жорий йил 21 май куни бошланган, Республика даражасидаги “Яширин” тезкор профилактик тадбирлар натижасида ноқонуний меҳнат мигрантлари гуруҳи аниқланди.
“Олмаота полициясининг уч кунлик ҳаракатлари натижасида 1046 нафар чет эл фуқароси жавобгарликка тортилган.
Тезкор тадбирлар натижасида 223 нафар ҳужжатсиз хорижий фуқаро мамлакатдан чиқариб юборилди”, деди Олмаота Миграция хизматлари бошқармаси бошлиғи Айдин Белгибоев.
Маълумот ўрнида, “Яширин” тезкор профилактик тадбири доирасида полиция чэт эл ишчи кучидан фойдаланиш эҳтимоли юқори бўлган хусусий қурилиш объектлари, бозорлар, таълим муассасалари ва қурилишларни текширади.

Суннатилла Абдуллаев