...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Водий дербиси”да майдон эгалари ишончли ғалабага эришди


19:24, 26.08.2017 Спорт
 2 241

Ҳозиргина якунланган баҳсда “Қўқон-1912” 3:1 ҳисобида “Нефтчи”ни мағлубиятга учратди.

Бугун, 26 август куни Ўзбекистон Олий Лигасининг 19-туридан ўрин олган “Қўқон-1912”–“Нефтчи” учрашуви бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.
 
Ҳозиргина якунланган баҳсда “Қўқон-1912” 3:1 ҳисобида “Нефтчи” клубидан устун келди.
 
Дастлаб, биринчи бўлимнинг 8-дақиқасида Носир Отақўзиев ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 64-дақиқасига келиб Мамазулумов жавоб голини киритди.
 
Кейинчалик Отақўзиев ва Бердиев ижросидаги голлар — якуний 3:1 ҳисоби таблода акс эттирилишига олиб келди.
 
Шу тариқа, “Қўқон-1912” ўзида “Нефтчи” устидан ишончли ғалабага эришди.
 
Олий лига, 19-тур
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент).
“Қўқон-1912” (Қўқон)–“Нефтчи” (Фарғона) 3:1 (1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 8 Отақўзиев, 1:1 – 64 Мамазулмов, 2:1 – 68 Отақўзиев, 3:1 – 74 Бердиев.
 
“Қўқон-1912”: Ашуров, Акрамов, Ҳасанов, Отақўзиев, Сидиқов, Бердиев, Мерзляков, Холмуродов, Гожкович, Холмуҳаммедов, Райевац.
 
“Нефтчи”: Юсупов, Турсунов, Кападзе, Мамазулумов, Музаффаров, Ҳасанов, Исроилов, Тўйчибоев, Ҳакимов, Шоғуломов, Йўлдошев.
 
Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).
 
ЎзПФЛ вакили: А.Фролов.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қўқон-1912 Нефтчи Водий дербиси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!