...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Узр, мени қаматманг”


17:27, 16.07.2018 Олам
 10 505

“Илтимос, менинг кечиринглар, қаттиқ пушаймонман. Иложсизликдан бу ишга қўл урдим”

“Узр, мени қаматманг”. Ҳиндистонлик ўғри ўзи моддий зарар етказган хонадон соҳибларига ана шундай мактуб ёзди. Мактубга қўшиб икки кун аввал ўғирлаган қимматбаҳо жавоҳирларни ҳам юборган. Бу воқеа Ҳиндистоннинг Керала шаҳрида ўтган ҳафта сешанба куни рўй берган.
 
Гап шундаки, хонадон соҳиблари ўша куни яқинларининг тўйига кетган бўлиб, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган ўғри қимматбаҳо тақинчоқ ва жавоҳирларни бемалол ўзлаштириб, воқеа жойидан жуфтакни ростлаган. Тунда уйга қайтган хонадон эгалари ўша заҳоти ўғирлик содир этилганини билган ва зудлик билан полицияга мурожаат қилишган.
 
Полиция ўғрини қидириш билан овора бўлаётган пайтда, жиноят содир этилган уйга мактуб келиб тушган. Ўғри ўзининг мактубида “Илтимос, менинг кечиринглар, қаттиқ пушаймонман. Иложсизликдан бу ишга қўл урдим. Лутфан, мени  полицияга топширманглар”, деган.
 
Ҳозирча, ушбу инсофли ўғрининг кимлигини Ҳиндистон полицияси аниқлагани йўқ.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўғри Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!