...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Титаник” кемаси ҳалокатига фақатгина айсберг сабаб бўлмаган


15:59, 04.01.2017 Олам
 9 091

Кема аввал айтилганидек, улкан муз бўлагига урулиб ҳалокатга учрамаганини тадқиқотчи Шенан Молони исботлади.

Британиялик журналист Шенан Молони 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида 1912 йилда ҳалокатга учраган “Титаник” кемасига оид маълумотлар тўплаш учун тадқиқот олиб борди. Унинг фикрича, кема Шимолий Атлантикада улкан муз бўлагига урилиши туфайли ҳалокатга учрамаган. Кема ҳалокатига бортдаги ёнғин сабаб бўлган. Бу ҳақда “The Independent” нашри маълум қилди.
 
Кеманинг ёқилғи омборида ёнғин юзага келиб, натижада “Титаник” ҳалокатга учради, дейилади газетада берилган хабарда.
 
Шенан Молонининг айтишича, кема бортида Саутгемптондан чиқмасидан аввал ёнғин юзага келган. Бир неча кун давомида оловни бартараф этишга ҳаракат қилинган. Шу сабаб ҳам кеманинг устки қопламаси қизиб кетган ва натижада улкан муз бўлаги билан тўқнашув катта талафотга олиб келган.
 
Журналист “Титаник”нинг ҳалокатга учрамасидан аввалги фотосуратларини синчиклаб ўрганган. Кеманинг қопламаси муз бўлагига урилган жойида куйган қора куя иўлари аниқланган. Мутахассислар шу орқали кеманинг ёқилғи омборларидан бирида ҳақиқатдан ҳам ёнғин юз берган, деган хулосага келишди.
 
“Титаник” кемасининг хўжайини олов юзага келганидан хабардор бўлган, бироқ бу фавқулодда ҳодиса йўловчилардан яширилган.
 
Мутахассислар “Титаник” кемасининг ҳалокатига фақатгина улкан муз бўлаги билан тўқнашув сабаб бўлмаганини таъкидлашмоқда. 1912 йил 15 апрелда ҳалокатга учраган кема 1500 дан зиёд кишининг бевақт ўлимига сабаб бўлди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Титаник Ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!