...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Pen-Pineapple-Apple-Pen” қўшиғи муаллифи янги қўшиқни яратди


10:04, 11.01.2017 Шоу-бизнес
 2 711

Икки кун ичида ушбу қўшиқ клипини 2,5 миллион киши томоша қилган.

Ўтган йили япониялик комик ва ДЖ Кацухико Косакининг жанубий кореялик қўшиқчи PSY томонидан ижро этилган “Gangnam Style” қўшиғи мусиқаси услубида “Pen-Pineapple-Apple-Pen” қўшиғини куйлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Яқинда ДЖ Кацухико Косаки “Pen-Pineapple-Apple-Pen” қўшиғи услубида янги клипни суратга олдирди. Бу сафар у апельсин шарбатига бўлган муҳаббати ҳақида хониш қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар қилди.
 
“I like OJ” номли ушбу қўшиқ клипини 2 кун ичида YouTube тармоғи орқали 2,5 миллион киши томоша қилишга улгурди.
 
Айтиш керакки, “I like OJ” ҳам худди “Pen-Pineapple-Apple-Pen” шаклида суратга олинган.
 
Эслатиб ўтамиз, ДЖ Кацухико Косакининг “Pen-Pineapple-Apple-Pen” қўшиғи 2016 йилда YouTube тармоғи орқали энг кўп марта томоша қилинган клиплар ичида иккинчи ўринни эгаллаган. Биринчи ўринни хонанда Адель “Carpool Karaoke” қўшиғи учун қўлга киритган.
 
PSY томонидан куйланган “Gangnam Style” қўшиғи ҳам қатор мукофотларни қўлга киритган. Хусусан, “Гиннесснинг рекордлари” китобига киритилган ва 2016 йилнинг январь ойига қадар ушбу қўшиқ клипини YouTube тармоғида 2,5 миллиарддан ошиқ киши кўргани қайд этилган.
Умида Якубова

Теглар:Pen-Pineapple-Apple-Pen I like OJ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!