...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Муҳташам юз йил”нинг бош қаҳрамони уйланмоқда


17:30, 17.02.2017 Кино
 13 251

Актёр Бурак Озчивит ва актриса Фахрия Эвженнинг тўйи жорий йилда бўлиб ўтади.

Турк актёри Бурак Озчивит ҳамкасби Фахрия Эвженга турмуш қуришни таклиф қилди. Актёрлар уч йиллик ишқий муносабатлардан сўнг оила қуришга тайёргарлик кўрмоқда.
 
“Муҳташам юз йил” телесериалида Балибей ролини ижро этган маҳоратли актёр ҳамда Фахрия Эвженнинг тўйи 2017 йилнинг ўрталарида бўлиб ўтиши айтилмоқда.
 
Яқинда Бурак Қувайт ОАВларига никоҳ тўйи юзасидан берган интервьюсида Фахрияга бўлган муносабатлари ҳақида сўз очди.
 
“Турк эркаклари кўп гапиришни ёқтиришмайди. Мен ҳам мустасно эмасман. Фахрияга бўлган севгимни сўз билан эмас, амалларим билан билдираман. Муҳаббат биринчи навбатда биз қиладиган амаллардир...”
 
Журналистнинг “Фахрияга таом тайёрлаб берасизми?”, деган саволига актёр “Мен Фахрия учун таом тайёрламаганман, овқат қилишни билмайман. Отам жуда пазанда. Бироқ, агар у таом тайёрлаб беришимни истаса, мен унга егулик пишириб бериш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан”, деб жавоб қайтарди.
 
Маълумот учун, айни вақтда Бурак Озчивит 32 ёшда, Фахрия Эвжен эса 30 ёшда.
Умида Якубова

Теглар:Бурак Озчивит Фахрия Эвжен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!