...
МЕНЮ
ONLINE TV

Киану Ривз: “Мен фарзандларим бўлишини истамайман!”


17:16, 17.02.2017 Шоу-бизнес
 4 997

Киану Ривз оталик бахтига муяссар бўлиши ҳам мумкин эди, бироқ қизалоқ ўлик туғилди.

Голливуднинг энг серқирра, мулоҳазали, жиддий актёрларидан бири бўлмиш Киану Ривз ўзбек тамошабинларига “Матрица”, “Сўнгги самурай”, “Фараҳли ноябрь” фильмидаги роли билан таниш.
 
Болливудда ўзини тутиши ва ақли билан Амир Хон донғи кетган бўлса, Голливудда шу ҳислатлар билан мухлисларнинг муҳаббатига сазовор бўлган актёрлардан бири айнан Киану Ривз саналади.
 
Бир неча кун аввал, актёр Британиянинг “Esquire” журналига берган интервьюсида ғайриоддий маълумотлар билан барчани ҳайрон қолдирди, десак муболаға бўлмайди.
 
Айни вақтда 52 ёшда бўлган актёр шу вақтгача бирор марта ҳам оила қурмаган актёр келажакда фарзандли бўлишни истамаслигини аён қилди.
 
Журналистнинг оила қуриш, фарзанд кўриш борасидаги саволига Киану “Мен 52 ёшдаман. Энди кеч. Бу мавзуга бошқа қайтилмайди”, дея жавоб берди.
 
Киану билан суҳбат чоғида ошкор бўлган бу маълумотга жавобан журналист инсон ҳар қандай ёшда ота бўлиши мумкилигини, қўшиқчи Мик Жаггер 73 ёшида оталик бахтига муяссар бўлганини айтди.
 
Ривз эса журналистнинг саволини ҳазилга олиб, “У ўлмас хонанда. Неча ёшда дедингиз? Мен ҳам кимёвий терапияни бошласаммикан?”, деб жавоб қайтарди.

Киану Ривз Женнифер Сайм исмли актрисани севган. 1999 йилда улар фарзанд кўриш остонасида эдилар, бироқ қизалоқ ўлик ҳолда дунёга келди. Унга дафн этиш олдидан Ава деб исм беришди. Орадан 2 йил ўти, Женнифер автоҳалокатга учраб, вафот этди. Киану севган аёлини қизининг қабри олдига дафн этди.
 
ОАВдаги миш-мишларга қараганда, актёр 2013 йил рус актрисаси Анна Скиданова билан ишқий муносабатда бўлган. Бироқ Кианунинг ўзи бу ҳақда ҳеч қачон гапирмаган.
 
Интервью чоғида, актёр меланхолик эканини, уни ҳайратга солиш жуда мушкуллигини тан олди. Қалбида романтик экани ҳақида ҳам алоҳида айтиб ўтди.
 
Ривз ёлғизликни хуш кўради. У бошқа кино юлдузлар каби ўта бежирим кийимларни ҳам киймайди. Баъзида чет эл папарацциси уни оддий одамлар орасида, оддий кийинган ҳолатдаги суратларини турли нашрларга етказиб беради.
 
У одатда кўчаларда, сайлгоҳларда, дўконларда ёлғиз, маъюс юради. Қатор интервьюларда унга ёлғизлик борасидаги саволлар берилган. Актёр ҳар гал бу саволларни “айланиб ўтади” ва маҳзун кўринишининг асл сабабини ошкор қилмайди.
 
Кианунинг “Esquire” журналига берган интервьюсини ўқиб, аксарият мухлислар уни нима бўлганда ҳам яхши кўришларини, Киану хурматга сазовор инсон, ажойиб актёр эканини таъкидлашган.
 
Бошқалар эса актёрнинг фарзанд кўрмаслик борасидаги сўзларини жиддий қабул қилмаслик лозимлигини, Киану тушкун кайфиятда бўлгани сабабли, шундай деганини айтишган.
Умида Якубова

Теглар:Киану Ривз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!