...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Манчестер Юнайтед-58” ва “Пахтакор-79” воқеалари Бразилия футболчилари тақдирида такрорланди


12:50, 30.11.2016 Олам
 4 262

Интернетда Бразилиянинг “Шапекоэнсе” футбол клубининг Колумбияга учиб кетмаган вакиллари бўш кийиниш хонасида тушган фотосурати тарқалди.

29 ноябрь куни Колумбияда ҳалокатга учраган самолёт бортида Бразилиянинг “Шапекоэнсе” футбол клуби вакиллари бўлганлигидан хабарингиз бор. Футболчилар Жанубий Америка кубоги доирасида Колумбиянинг “Атлетико Насьональ” клубига қарши майдонга тушишлари керак эди. Белгиланган манзилга 30 км масофа қолганида самолёт ҳалокатга учраб, Бразилия футболчиларининг кўпчилиги ҳаётдан кўз юмди.
 
Колумбияга парвоз олдидан 4 киши маълум сабабларга кўра, мазкур самолётга чиқмаганлиги ва улар тасодиф билан тирик қолганликлари ҳақида хабар берган эдик. Уларнинг 3 нафари айнан “Шапекоэнсе” вакиллари бўлишган.
 
29 ноябрь куни мудҳиш ҳалокат ҳақида хабар қилинганидан сўнг, интернетда 3 нафар футболчининг клубнинг бўш қолган кийиниш хонасида тушкун кайфиятда ўтирган фотосурати пайдо бўлди.
 

 
Жамоанинг учинчи посбони Марсело Бук шу куни ўз туғилган кунини нишонлаётгани сабабли клуб билан сафарга кетмаганди. Футболчи бўлиб ўтган воқеа сабаб чуқур қайғуга тушганини маълум қилган. Футбол жамоаси мураббийининг ўғли ҳам паспортини уйда унутиб қолдирганлиги сабабли самолётга чиқа олмаган.
 
Бразилиялик футболчиларнинг парвоз олдидан қилган селфи-сурат ва видеолари бир неча соат ичида ижтимоий тармоқлар орасида тарқалиб кетди.
 

 
Суратда тасвирланган ҳимоячи Алан Рушел ва дарвозабон Данило Падилья мўжиза сабаб тирик қолишди. Кейинроқ, дарвозабон шифохонада жон берди.
 
Юқорида таъкидлаганимиздек, “Шапекоэнсе” футбол клуби фаолиятининг сўнгги 40 йиллиги ичида энг йирик учрашувлардан бирини ўтказиш учун Колумбияга йўл олганди. Рақиб жамоа бўлиши кутилган “Атлетико Насьональ” клуби вакиллари ҳалокатдан сўнг “Шапекоэнсе” футболчиларини Жанубий Америка кубоги ғолиблари, деб эълон қилишни таклиф қилишди.
 
Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, “Шапекоэнсе” авиаҳалокат туфайли деярли барча вакиллари қурбон бўлган илк футбол жамоаси эмас.
 
1958 йил 6 февралда “Манчестер Юнайтед” клуби футболчилари бўлган Белград-Мюнхен-Манчестер йўналишида парвозни амалга ошираётган самолёт Мюнхенда омадсиз қўниш туфайли ҳалокатга учраганди. Самолёт бортида бўлган 44 кишидан 23 нафари вафот этганди.
 
1979 йил 11 августда Тошкентнинг тўлиқ таркибдаги “Пахтакор” футбол клуби вакиллари бўлган Ту-134 самолёти ҳалокатга учраганди. Бир ҳил русумдаги икки самолёт диспетчерларнинг айби билан ҳаводаги тўқнашди. Оқибатда жами 178 киши ҳаётдан кўз юмган. Жамоанинг энг яхши таркиби бўлган футболчилар бахтсиз воқеа қурбонига айланишди.
 
Бразилияда айни дамда уч кунлик мотам эъон қилинди.
Дурдона Расулова

Теглар:Колумбия Футбол Авиаҳалокат Шапекоэнсе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Baxtiyor Ruziyev
18:55 30.11.2016

мотам эъон қилинди



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!