Бу ҳақда “Миллуолл” клуби ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.
Бугун, 4 апрель куни Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Рэй Уилкинс юрак хуружи билан 62 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда “Миллуолл” клуби Twitter’даги саҳифасида хабар берди.
“Клуб мураббийининг собиқ ёрдамчиси Рэй Уилкинснинг вафотидан оғир қайғудамиз. Унинг оила аъзоларига дўсти сифатида чуқур ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади клуб хабарида.
“Daily Mail” нашри Уилкинс ўтган ҳафта юрак хуружини бошидан ўтказиб, шифохонага ётқизилгани ва у ерда сунъий ўлим ҳолати (кома) га тушгани ҳақида ёзган.
Маълумот учун, спортчи “Челси”, “Манчестер Юнайтед”, “Куинз Парк Рейнжерс”, “Милан”, “Пари Сен-Жермен” жамоаларида тўп сурган. Миллий терма жамоа либосида 80 дан ортиқ ўйинларда майдонга тушган.
Мураббий сифатида “Челси”, “Фулхэм”, “КПР”, “Астон Вилла”, Англия ёшлар терма жамоаси ва Иордания терма жамоаларини бошқарган.
Рэй Уилкинснинг икки фарзанди бор.

Акмалхон Эшонхонов