...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона” клубига асос солинганига 118 йил тўлди


17:29, 29.11.2017 Спорт
 1 647

Жоан Гампер бошчилигида ташкил этилган “Барселона Испанияда энг совриндор жамоалардан бири саналади.

Бугун, 29 ноябрь куни Каталониянинг “Барселона” клуби ўзининг 118 ёшини нишонламоқда. Бу ҳақда “Барселона” Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Бундан 118 йил аввал аниқроғи, 1899 йил 29 ноябрь куни Жоан Гампер бошчилигида ташкил этилган “Барселона” клуби, Испаниядаги энг совриндор жамоалардан бири саналади.
 
Каталонияликлар шу кунгача Испанияда 67 та (Испания чемпионати (24), Испания Кубоги (29), Испания Суперкубоги (12), Испания Лига Кубоги (2) совринларига турли хил йиллардан эга чиқиб келган.
 
Маълумот ўрнида, жамоани янги мавсумдан бошлаб Эрнесто Вальверде бошқараётган бўлса, Хосеп Бартомеу клуб президенти ҳисобланади.
 
“Барселона”ни асосий сардор сифатида Андрес Иньеста майдонга олиб тушади. Клуб стадиони “Ноу Камп” ўз бағрига 99354 минг мухлисни сиғдира олади.
 
“Барселона” УЕФА рейтингида “Реал” ва “Атлетико” жамоаларидан сўнг учинчи ўринга жойлашган.
 
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федрацияси (IFFHS) рейтингида 2-ўринни эгаллаб турибди.
 
Жаҳон таниган футбол юлдузлари Месси, Суарес, Иньеста, Пике, Бускетс, Дембеле каби футболчилар “Барселона” аъзолари ҳисобланишади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Барселона 118 йил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!