Нашр Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтган.
Нашр Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтган.
“Агарда сиз қачондир Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат қилишни истаган бўлсангиз, ҳозир айни вақти. Совет Иттифоқи парчаланганидан 25 йил ўтиб, унинг собиқ аъзоси Ўзбекистонда қайта қуриш ишлари олиб бориляпти. Ипак йўлининг энг қизиқарли қисмлари ҳам айнан шу мамлакатда”, дейилади хабарда.
Америка нашри олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг яхшилари сифатида эркин конвертация сиёсати ва кўпгина давлатлар учун визасиз тартиб ўрнатилганини таъкидлаган.
Шу ўринда Қозоғистон ва Ўзбекистон ягона виза устида иш олиб бораётгани қайд этиб ўтилган.